Ўзбекистон Президенти ва Бельгия қироли бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон 14 Март 2017 3721

Ўзбекистон Республикаси ва Бельгия Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Бельгияликлар Қироли Филипп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган.

Бельгияликлар Қиролининг қутловида бундай дейилади: "2017 йилда Бельгия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлаётганимиз менга катта мамнуният бағишлайди.

Ўтган йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик турли соҳаларда муваффақиятли ривожланмоқда, икки томонлама муносабатларимизнинг муҳим асоси бўлган дўстона алоқалар ва ўзаро англашув изчил мустаҳкамланмоқда".

Бельгия Бош вазири Шарль Мишель Ўзбекистон раҳбариятини қутлар экан, "Ўзбекистон мустақилликка эришган кунданоқ ўз суверенитетини мустаҳкамлади ҳамда минтақанинг муҳим сиёсий ва иқтисодий салоҳиятга эга давлатига айланди. Ўтган давр мобайнида мамлакатларимиз самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда, аммо уни янада диверсификация қилиш борасида катта салоҳият мавжуд".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табригида "ўтган даврда икки давлат ўртасида мустаҳкам дўстлик ва ўзаро англашув анъаналарига асосланган эзгу ва амалий муносабатлар ўрнатилган"и мамнуният билан қайд этилган.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорлик масалалари – сиёсий-дипломатик ва маданий-гуманитар соҳалар, савдо, инвестициялар ва юқори технологияларга доир аниқ дастур ва лойиҳалар бўйича самарали ва ўзаро фойдали ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилишига, ҳамкорлик ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва ишонч тамойиллари асосида янада мустаҳкамланишига ишонч билдирган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар