"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ молиявий кўмагида Қашқадарёда курка етиштириш лойиҳаси ишга тушмоқда

Иқтисодиёт 14 Март 2017 3671

Қашқадарё вилоятида Ўзсаноатқурилишбанк молиявий кўмагида “Мароканд парранда” масъулияти чекланган жамияти томонидан курка етиштириш лойиҳаси ташкил этилиши режалаштирилган. 
Ўзсаноатқурилишбанк маблағлари йўналтирилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 29 миллиард сўмни ташкил этади. Корхонада Белгия, Германия ва Франция ускуналари асосида лойиҳани амалга ошириш натижасида 30 минг бош куркачилик комплекси яратилади. 

Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида Қашақадарё вилояти Қамаши туманида 10 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларига 50 бошдан курка етказиб бериш тизими яратилади. 
Шунингдек, корхонада 120 нафар иш ўринлари ташкил этилиб, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида.
 

Кўпроқ янгиликлар