YouTube’нинг Jonny Jon тахаллуси остидаги фойдаланувчиси ғайритабиий роликни жойлаштирди. Унда эркакнинг тўр-тўр бўғма илонни тутиши тасвирланган. Видеога Daily Star нашри эътибор қаратди.

Овчи аввалига бўғма илон билан “ўйнашган” ва унинг ҳужумларидан чапдастлик билан ўзини олиб қочди. Бир неча дақиқадан сўнг эса эркак илоннинг бошидан тезлик билан тутиб, бир неча уринишдан сўнг уни қафасга жойлаштириб қўйган.

Тўр-тўр бўғма илон асосан Осиёда учрайди ҳамда заҳарсиз рептилия саналади. У дунёдаги энг узун илон деб ҳисобланади – узунлиги 8 метрга етиши мумкин.