Видео: Энг хавфли аэропортлардан бирида лайнернинг қийинчилик билан қўниши

Жамият 14 Март 2017 11225

Канаданинг WestJet авиакомпаниясига қарашли Boeing 737 самолёти иккинчи уринишдан сўнг Малика Юлиана аэропортида қўнишга муваффақ бўлди. Кариб денгизидаги Сен-Мартен оролида юз берган ҳодиса видеоси YouTube’даги ATCpilot каналида тақдим этилди.

Лайнер Махо соҳилбўйида – дам олувчиларга жуда яқин масофада учиб ўтган, сўнгра иккинчи бора қўнишга ҳаракат қилган. Самолёт 45 дақиқадан сўнг муваффақиятли равишда ерга қўнди.

The Telegraph газетаси маълумотига кўра, ҳаво кемаси бортида 189 нафар йўловчи бўлган. 

Маълумот учун, Нидерландияга қарашли бўлган Малика Юлиана дунёдаги энг хавфли аэропортлардан бири ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар