2016 йили Сурхондарё вилоятида фирибгарлик ва ўғирлик каби жиноятлар сони ошган

Жамият 15 Март 2017 6904

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссиянинг вилоят ҳудудий комиссияси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижаси муҳокама этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Сессияда ҳудудий комиссия томонидан вилоят ички ишлар бошқармасининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолияти ўрганилди. 

Таҳлил натижаларига кўра, ўтган йили вилоятда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб, қонунийлик, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. 2016 йил умумий жиноятчилик 0,2, оғир ва ўта оғир жиноятлар 14,5, унча оғир бўлмаган жиноятлар 2,9 фоизга камайишига эришилган. Бироқ айрим соҳалардаги профилактик тадбирлар сифатли, таъсирчан шаклларда ўтказилмагани оқибатида оғир тан жароҳати етказиш, фирибгарлик, ўғирлик, мулкни қасддан нобуд қилиш каби жиноятлар ошган. 

Сариосиё, Термиз, Узун туманларида умумий жиноятчилик, Олтинсой, Шўрчи, Қизириқ, Денов, Музработ, Қумқўрғон туманларида фирибгарлик, Термиз шаҳри, Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Шеробод, Термиз туманларида ўғирлик, Бойсун, Денов, Музработ, Шеробод, Қизириқ туманларида безорилик жиноятлари кўпайган. 

Вилоятда 400 дан ортиқ ичкиликка ружу қўйган шахс аниқланган. Улар билан профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари кенг жамоатчилик ҳамкорлигида тизимли равишда иш олиб бориши зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик, турли ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, вояга етмаганлар ноқонуний хорижга чиқиб кетишининг олдини олиш, ўқувчи-ёшларни таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш учун ички ишлар органлари, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди. 

Сессияда ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар бўйича вилоят, туман ва шаҳарлар мутасадди идоралари раҳбарларининг ахборотлари тингланди. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, жойларда ўтказилаётган профилактика куни самарадорлигини ошириш юзасидан муҳим вазифалар белгиланди. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар