АҚШ БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгаши ичида жиддий ислоҳотлар амалга оширилмаса, кенгашни тарк этишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилди. 

Унинг айтишича, Вашингтон ҳозирда кенгаш фаолиятининг айниқса Хитой, Миср ва Саудия Арабистони каби давлатлар бўйича самарадорлигини баҳолаш билан шуғулланмоқда.

"Биз аъзолар таркибини ҳисобга олиб, бу масала бўйича умумий фикрга қўшила олмаймиз. Бу ташкилот инсон ҳуқуқларига бағишланган ягона ташкилот бўлишига қарамасдан, кенгаш биз унда қола олишимиз учун жиддий ислоҳотларни амалга ошириши керак", деб айтди Тиллерсон АҚШнинг 9 та нотижорат ташкилотига жўнатган мактубида.

Foreign Policy нашрининг ёзишича, кенгашда ўзини АҚШ кўзи ўнгида оқлаш учун вақт кам.

Айни вақтда БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгашига 47 та давлат киради.