АҚШ армияси Жанубий Кореяда доимий асосда жанговар учувчисиз парвоз қурилмалари ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимларни жойлаштирмоқчи, деб маълум қилди АҚШ мудофаа вазирлиги.   

АҚШ мудофаа вазирлиги вакилининг айтишича, Gray Eagle дронлар ротаси 2018 йил бошигача жойлаштирилади ва Жанубий Корея учун "мисли кўрилмаган ҳодиса" ҳисобланмайди.  

Маълум қилинишича, одатда дронлар ротаси 12 та дрон ва 128 нафар ходимдан иборат бўлади, бироқ Жанубий Кореяда бор-йўғи 3 та дрон жойлаштириш режалаштирилган.   

Америкалик ҳарбийларнинг таъкидлашича, дронлар разведка ва кузатув имкониятини кучайтиради.