Бельгия ҳукумати туркиялик 12 имомнинг мамлакатга киришини тақиқлади

Жаҳон 15 Март 2017 3845

Бельгиянинг миграция масалалари бўйича давлат котиби Тео Франкен Туркиядан бўлган 12 нафар имомга узоқ муддатли виза беришни рад қилди. Dernière Heure хабарига кўра, бу имомлар мамлакатдаги бир қатор давлат масжидларида ваъз қилишни режалаштирганди.

Маълум қилинишича, улар Намюр, Билзен ва Гентда ваъз қилмоқчи бўлган.

12 имомдан 10 нафари ҳукумат қарорига шикоят қилган. Бу шикоятлардан 4таси рад этиб бўлинди. Хорижликлар билан муаммоларни ҳал қилиш кенгаши бу ҳолатда дин эркинлигига зид ҳеч нарса қайд этмаган. Чунки, бу имомлар Бельгия чегараларидан ташқарида бўлиб, Бельгия ҳукумати юрисдикцияси остида эмас.

Бундан олдинроқ расмий Анқара Нидерландия элчисининг Туркияга киришини тақиқлаган ва икки давлат ўртасидаги барча олий даражадаги учрашувларни бекор қилганди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Нидерландия билан ўртадаги дипломатик можарони узр сўраш билан ҳал қилиб бўлмаслигини билдирди.

Кун янгиликлари
Видео: Ҳайдовчилар шантажчи пиёдадан эҳтиёт бўлинг!
13:28 38591 Жамият
Ҳаётга ташналик акс этган суратлар
21:21 / 21.05.2017 37846 Lifestyle
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 102898 Жамият
Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Ўзбекистонга келди
Трамп Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўла олмаслигини айтди
22:03 866 Жаҳон
Америкалик "Титаник"даги плагиат учун Жеймс Кэмерондан 300 миллион доллар талаб қилмоқда
Украиналик чегарачилар Қримда бўлган ўзбекистонликларни Украинага қўйишмади
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 2986 Жамият
«Сандерленд» Мойесни ишдан бўшатди
21:27 843 Спорт
Май бошида вафоти эълон қилинган Туркманистон бош вазири ўринбосарининг ўлими сабаби маълум қилинди
21:26 4686 Жамият
Кўпроқ янгиликлар