Бразилия Бош прокурори Родригу Жано мамлакатнинг икки собиқ президентлари Дилма Руссефф ва Луис Инасиу Лула да Силвага нисбатан коррупция бўйича жиноий иш қўзғатишни сўрамоқда. Бу ҳақда Globo газетаси ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда

Бундан ташқари, прокурорнинг рўйхатида камида беш нафар амалдаги федерал вазир, хусусан, янги ташқи ишлар вазири Алоизиу Нунеснинг исми-шарифи бор.

Бош прокурор Жано Бразилия Олий федерал судга мурожаат қилиб, жами 83 нафар сиёсатчига нисбатан коррупция бўйича тергов олиб боришга рухсат беришни сўраган. Таъкидланишича, барча мулозимларнинг номлари расман маълум қилинганича йўқ. Бундан ташқари, Жано оддий фуқароларга нисбатан яна 211та сўровни тайёрлаб қўйган.