Буюк Британия ҳукумати аёлларнинг иш ўринларида диний либос кийишларини тақиқловчи ҳеч қандай қонун лойиҳаларини киритмоқчи эмас. РИА "Новости"да шу ҳақида хабар берилди

Европа судининг сешанба куни чоп этилган қарорига мувофиқ, "компаниянинг ички қоидалари диний ёки фалсафий рамзларни тақиқлаган тақдирдагина" иш берувчилар тақиқлов жорий қилишлари мумкин. Суд қарорига кўра, бундай ҳолатларда тақиқлов "тўғридан-тўғри камситиш ҳисобланмайди". 

"Бизнинг мамлакатимизда ҳар бир аёл нима кийишни ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Биз бу мавзуда ҳеч қандай қонун лойиҳасини киритмаймиз. Тушунишимча, гап биринчи навбатда ҳижоб ҳақида кетмоқда. Шундай вазиятлар бўладики, уларнинг бўлмагани яхши: масалан, чегарадан ўтиш вақтидаги текширувлар ёки судларда. Алоҳида институтлар нимани тақиқлашни ўзлари ҳал қилишлари мумкин. Бироқ ким нима кийишини тартибга солиш - давлатнинг вазифаси эмас ва биз эркинлик тамойилларимизга содиқ қоламиз", - деди Мэй чоршанба куни мамлакат парламентида.