2016 йилда жаҳонда сўнгги 25 йилдаги энг кўп авиаҳодисалар содир бўлган. Бу ҳақда  Давлатлараро авиация қўмитаси ҳисоботида сўз юритилган.

Ҳужжатга кўра, 2016 йилда жами 63 авиаҳодиса рўй берган, уларнинг 28таси тижорий авиацияда, 35таси умумий фойдаланишдаги авиацияда қайд этилган. ДАҚда таъкидлашларича, 2016 йил авиаҳалокатлар ва қўмита олиб борган суриштирув ишлари сони бўйича сўнгги 25 йилдаги энг йирик натижа билан ёдда қолган. 

ДАҚ ҳисоботига кўра, инсон омили сабаб бўлган авиаҳалокатлар сони умумий ҳодисаларнинг 94 фоизини ташкил этган.