Туркиянинг тўрт компанияси хорижлик шериклар билан биргаликда мамлакатнинг Конья вилоятидаги Қарапинор шаҳрида дунёдаги энг йирик қуёш электрстанциясини қуриш учун тендерда қатнашиш истагини билдирди.

«Анадолу» агентлигининг Туркия энергетика ва табиий ресурслар Вазирлигига асосан хабар беришича, тендерда иштирок этиш учун мурожаатлар юбориш муддати 2017 йилнинг 14 март куни ўз ниҳоясига етган.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида фотоэлектрли модулларни ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш режалаштирилган. Модулларнинг умумий қуввати йилига 500 мегаваттни ташкил этади ҳамда электр қувватини ишлаб чиқаришда ишлатилади.

Завод қурилиши тендерда ғолиб бўлган компания билан келишув имзоланганидан сўнг бошланади ва 21 ой ичида ўз ниҳоясига етади.

Қарапинордаги янги қуёш электрстанцияси 1000 мегаватт қувватга эга бўлади ва дунёдаги энг катта станцияга айланади.