Россия президентининг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев маълум қилдики, Эрон Сурияда сулҳга риоя этишда расман кафил давлат бўлди.

«Бугунги маслаҳатлашувларнинг энг асосий натижаси Эрон делегациясининг кафил давлат бўлиш бўйича ҳужжатларни имзолаганидир», — деган Лаврентьев матбуот анжумани вақтида.

Бундан олдинроқ Эрон Остонадаги музокараларда иштирокини якунлагани маълум бўлганди.

14-15 март кунлари бўлиб ўтиши белгиланган музокаралар бир кунга узайтирилган.