Эртак Шекспир билан давом этади. «Лестер» чорак финалда

Спорт 15 Март 2017 7975

Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувиларидан бирида «Лестер» Испаниянинг «Севилья» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида мезбонлар сардори Уэсли Морган жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу гол ямайкалик футболчиларнинг ЕЧЛдаги дастлабки голи бўлди. Иккинчи бўлимда эса Марк Олбрайтон томонидан киритилган гол ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.

Учрашувнинг 74-дақиқасида «Севилья» бир киши кам бўлиб қолди. Самир Насри Жейми Варди билан тортишиб қолгани натижасида сариқ карточка ишлаб олди. Бу француз футболчисининг иккинчи сариқ карточкаси эди. Аммо шунга қарамасдан, меҳмонларда гол киритиш имконияти юзага келганди. Бироқ Стивен Нзонзи 80-дақиқада амалга оширган пенальтини Каспер Шмейхель бартараф этиб, кетма-кет иккинчи марта «Севилья»нинг бу нуқтадан берган зарбасини қайтарган илк дарвозабонга айланди. 

Натижада «Лестер» ушбу ғалабани ушлаб қолди ва Англиядан чорак финалга йўлланма олган 8-жамоа бўлиб тарихга кирди.

ЕЧЛ, 1/8 финал
Жавоб учрашувлари

Лестер (Англия) – Севилья (Испания) 2:0 (1:0)
Голлар: 
Морган(27), Олбрайтон (54).
Лестер: Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Ҳут, Дринкуотер, Ндиди, Олбрайтон, Маҳрез (Амарти, 90), Оказаки (Слимани, 64), Варди.
Севилья: Рико, Пареха, Рами, Эскудеро, Меркадо (Мариано, 46), Нзонзи, Сарабия (Йоветич, 46), Насри, Иборра, Витоло, Бен-Йеддер (Корреа, 68).
Огоҳлантиришлар: Насри (18), Витоло (59), Варди (74), Шмейхель (79), Ндиди (84), Марез (89).
Четлатиш: Насри (74, Севилья).
Дастлабки учрашув: 1:2

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар