Пусан университети доценти Роберт Келли бир зумда ижтимоий тармоқлар орқали машҳур бўлиб кетди. Сабаби, жума куни у Би-би-си'га интервью бераётган чоғида болаларнинг камера қаршисида тасодифан пайдо бўлиши барчани юзига кулги улашди.

Орадан бироз вақт ўтгач, Би-би-си бошловчиси Жеймс Менендес доцент Келли билан яна боғланиб, ижтимоий тармоқларда қайноққина шов-шувга сабаб бўлган ҳодиса ҳақида интервью олишга киришди. Ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Роб Келли: Бу қандайдир ғаройиб ҳодиса - албатта, биз бундай эътиборни сира ҳам кутмаган эдик, авваллари ҳаётимизда бундай воқеа ҳеч ҳам бўлмаган. Қўнғироқлар тинмади, "Twitter" ва "Facebook" орқали тинмай хатлар кела бошлади: илтимос, Би-би-си билан боғланинг, биз яна бир интервью кўришни истаймиз.

Жеймс Менендес (журналист): Ўтган сафар оилангиз билан танишишга улгурмаган эдик, илтимос, рафиқангиз ва фарзандларингизни таништирсангиз.

Р.К.: Бу менинг рафиқам Чона Ким, ўғлим Жеймс (корейсча исми - Юсок) ва қизим Мэрион (Ена) - ҳар иккисининг шарифи - Келли.

Д.М: Ниҳоят, орқа саҳна чопиб юрган чиройли оилангиз билан юзма-юз танишганимдан хурсандман. Чона сўнгги вақтларда нималарни ҳис этдингиз?

Чона Ким: Баъзан қийин бўлди, лекин биз барини йўлга қўйишга муваффақ бўлдик (турмуш ўртоғига қараб жилмайди) Ҳаммаси жойида! Бари аъло!

Д.М.: Бу видеонинг тарқалиши оқибатида сизлар дунёнинг энг машҳур оиласига айландингиз.

Р.К.: Ҳа, биз буни сира ҳам кутмаган эдик! Бизнинг устимизга қандайдир изоҳлар, саволлар, фикрлар оқими қуйилиб кела бошлади... ОАВ ходимларидан эса кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Биз эса жавоб қайтармадик. Бунинг учун барчадан узр сўрайман, сабаби биз ўша дамда қандай ва нима деб жавоб беришни билмаган эдик. 

Д.М.: Сиз бу эфирни ўзингиз томоша қилганингизда - орқа саҳнада нақадар ажойиб кулгили ҳолат юз берганига ўзингиз баҳо бера олдингизми?

Р.К.: Ҳа, албатта! Биз бу видеони яқинларимиз, оиламиз билан қайта-қайта томоша қилдик. Бу ҳолат чиндан ҳам жуда кулгили эди. Шу сабабдан, нима учун одамларга оддий оила мутлақо кутилмаганда кадрда пайдо бўлиб қолганини томоша қилиш ёқишини тушунди. 

Д.М.: Мазкур комедияда энг ажойиб ролни Чона ижро этган - у орқа фонда болаларни олиб чиқиб кетиш учун учи юрганичи? Бу ҳолат ҳам сизларга табассум улашдими? 

Ч.К.: Ҳа, бу ҳолат ҳам жуда кулгили эди. Бироқ хавотирга ҳам солди...

Р.К.: Аслида, биз Би-би-си энди ҳеч қачон қўнғироқ қилмаслигидан қўрққан эдик. Чиндан ҳам, бу бизнинг ҳаёлимизга келган илк фикр эди: биз сизлар билан муносабатларни тамомила бузган эдик!

Д.М.: Айтингчи, бу воқеа қандай содир бўлди? Албатта, эшик ёпиқ эмас эди. Бироқ бизни Чонанинг муносабати кўпроқ қизиқтирмоқда, болалар хонага кирганида нима билан машғул эдингиз?

Ч.К.: Мен сизнинг дастурингизни ёзиб олаётган эдим! Роб жонли эфирда интервью берса, мен одатда, уни ёзиб оламан…

Д.М.: Демак сиз қўшни хонада бўлгансиз. Хонага Мэрион кириб кетаётганини кўриб юрагингиз чиқа ёзгандир?

Ч.К.: Дарров у ерга чопдим! Ўша дамда нимани ўйлаганимни эслай олмайман ҳам!

Д.М.: Кўплаб томошабинлар сизни Мэрион ва Жеймснинг онаси эмас, энагаси деб атаганига қандай қарадингиз?

Р.К.: Ҳа, албатта. Бу ёқимсиз изоҳ эди...

Ч.К.: Умид қиламанки, одамлар бу видеони кўриб, ким-кимлиги бўйича тортишмай, шунчаки завқ олишади. Энага эмасман - бу ҳақиқат, ишонаманки, одамлар бир-бири билан тортишиб, талашишдан тўхташади.

Д.М.: Саҳнада кутилмаган меҳмонлар пайдо бўлганини билгач, қай аҳволга тушдингиз?

Р.К.: "Skype" орқали мулоқот қилинганда, сен ўзингни ҳам кўриб турасан. Қизимни экранда кўргач, рафиқам эртами-кечми уни хонадан олиб кетишига умид қилдим. 

Хонага ўглим кириб келганида эса вазият янада чуқурлашганини тушуниб етдим. Сиз ўзингиз интервьюни тўхтатасиз деб ўйлаган эдим. Ўзимни худди ҳеч нима содир бўлмагандек тутишга ҳаракат қилдим.

Д.М.: Шу ўринда, интервьюни ўша вақтда узмаганим учун узр сўрайман. Бироқ шундай қилганимда одамлар бундай ажойиб саҳнани кўра олишмаган бўлишар эди.

Биласизми, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мендан нимани сўрашди? Сиз рафиқангизга видеода қилган иши учун спа-салонга йўлланма каби совға қилишингиз кераклигини айтишди.

Р.К.: Албатта. Рафиқам шак-шубҳасиз, оиламиз ҳақида қайғураётгани учун медалга муносиб! Бу рост - ғоя учун эса сизларга ташаккур!