Хитойнинг Хубэй вилояти Ухань шаҳри полицияси учувчисиз парвоз қилувчи қурилмаларга қарши кураш мақсадида махсус «милтиқлар» билан қуролланишди. Бу ҳақда The South China Morning Post нашри ёзмоқда.

Улар мазкур қуролдан футбол ўйини вақтида фойдаланиб кўришди. Милтиқлар ёрдамида 6та дрон ишдан чиқарилди. Полициянинг қайд этишича, махсус қуроллар дрон ва унинг бошқарув пульти ўртасидаги радиоалоқани узади. Шундан сўнг, муқобил парвоз қурилмаси мустақил равишда талофатсиз ерга қўнади. 

Ҳар бир милтиқ 250 минг юань (36 минг доллар)га яқин туради ва бир километргача таъсир қилади. 

Айтиш жоизки, турли мамлакатларда дронларнинг рухсатсиз парвозига нисбатан турлича кураш усуллари амал қилади. Масалан, Нидерландияда йиртқич қушлар дронларни тутишга ўргатилган. Ўзбекистонда махсус рухсатсиз фойдаланиш тақиқланган.