Замонавий моноблокларнинг аксарияти процессор кучлилиги ва жиддий ҳажмдаги хотира билан мақтана олмайди. Бироқ энди ҳаммаси ўзгарди – HP компанияси муҳандислари ўзларининг янги EliteOne 800 G3 декстопини тақдим этишди. 

Янги моноблок бизнес-синфдаги қурилма бўлиб, “ҳаммаси бир жойда” йиғилган ажойиб компьютерни қидираётганлар учун мос тушади. EliteOne 800 G3’нинг четидаги рамкалар унга янада ёрқинлик бағишлайди ҳамда улар йирик дисплей ҳажмини визуал равишда ошира олади.

IPS шаклидаги 23,8 дюйм диагоналга эга монитор FullHD кенгликка эга. Фойдаланувчиларга классик сенсорли дисплей билан бир қаторда, тактиль панель билан жиҳозланган нусха ҳам тақдим этилади. Танлов харидорнинг ўзига боғлиқ. Шунингдек моноблок ҳар бири 2 Мп бўлган иккита Web-камера, микрофонлар ва инфрақизил датчикларга эга. Қўшимча камера чиқувчан бўлиб, у десктопнинг корпуси ичида яширилган. Windows Hello технологияси эса юзларни фарқлаши мумкин. Унинг ёрдамида фойдаланувчи ўз компьютерини “қулфлаб қўйиши” мумкин, бу шахсий маълумотларни асрашда қўл келади.

Фойдаланувчиларга еттинчи авлоддаги Intel Kaby Lake процессорларининг тўртта варианти тақдим этилади. Энг яхши нусхада бу Core i7-7700 ўта кучли чипидир. Моноблоклар шунингдек 128 ГБдан терабайтга қадар бўлган турли тўплагичларга ҳам эга. Оператив хотира ҳажми 32 ГБ DDR4-2400’га тенг. Бошланғич версияда EliteOne 800 G3’га интеграциялашган Intel HD 530 видеокартаси ҳам қўшиб берилади, у харидор хоҳишига қараб Intel HD Graphics 630/610 ёки AMD Radeon RX 460 GFX’га (2 ГБ) ўзгартирилиши мумкин.

Моноблок MIL-SPEC 810G стандартида қилинган бўлиб, чанглар, тебраниш, зарбалардан ҳимояланган. Товушга эса Bang & Olufsen тизими жавобгар, у экран остидаги ингичка рамкага ўрнатилган. Шунингдек ён томондан қўшимча мониторларни ўрнатиш имкони бор.

HP EliteOne 800 G3 53.96 x 5.38 x 34.18 см.лик ўлчамга эга ва 6.03 кг. келади. Янгилик Windows 10 Home ёки 10 Pro бошқаруви остида ишлайди. Янги моноблокнинг бошланғич нусхаси – 1049 доллар туради.