Jaguar илк электр кроссоверини тақдим қилди

Технология 15 Март 2017 4748

Jaguar компанияси ўзининг илк электр кроссовери I-Pace’нинг серияли тарзда ишлаб чиқариладиган версиясини жорий йил охиригача тақдим қилади. Инглиз маркасининг матбуот хизмати берган хабарда ушбу моделдаги автомобиллар 2018 йил иккинчи ярмидан бошлаб сотилиши айтилган. Jaguar I-Pace’нинг асосий рақобатчиси Tesla Model X кроссовери бўлади. Автомобиль Австриядаги Magna Steyr заводида йиғилади. 

"Бу модел устида ишлаш давомида биз анъанавий қоидаларга қарши бориб, суперкар ташқи кўринишига, спорткар динамикаси ва электр приводга эга автомобиль яратдик", деб айтган Jaguar’нинг дизайн бўйича директори Ян Каллум.

Айни вақтда Jaguar кроссоверни Лондон кўчаларида синовдан ўтказди. Прототипнинг узунлиги 4680 миллиметрни, эни 1890 миллиметрни ташкил қилади. Ғилдираклар базаси 2990 миллиметрга тенг. Автомобиль иккита юкхона (530 литрли орқа ва 28 литрли олд), йўғон ғилдираклар аркаси, диффузор ва 23 дюймли ғилдирак дисклари билан жиҳозланган. Машинанинг серияли тарзда ишлаб чиқарилувчи версияси концептдан деярли фарқ қилмайди.   

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 98002 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47235 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52123 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9508 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20290 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 1079 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 409 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1645 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2330 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 993 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар