Камераларга қарши давлат рақамларини яшириш жарима солинишига асос бўлади

Ўзбекистон 15 Март 2017 25594
Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага видео кузатув мосламалари томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун ҳайдовчиларни жаримага тортиш механизми синов тариқасида шу йил 15 март кунидан бошлаб ишга туширилди. Жорий этилаётган янгиликнинг асосий мақсади бу Тошкент шаҳри кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини замонавий технологиялар ёрдамида таъминлашдан иборатдир. 

Ушбу янгилик йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисаларидан ҳимояланганлик даражасини ошириш, пойтахт кўчаларининг юқори ҳаракат жадаллиги шароитида йўл ҳаракатини назорат қилиш, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш, қайд этиш ҳамда профилактика қилиш ишларини такомиллаштиришга қаратилган. Бунинг учун назорат қилинадиган ҳар бир объект, яъни чорраҳа ҳаракатни назорат қилувчи, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқловчи замонавий техник воситалар, интеллектуал детекторлар, контроллерлар, видеокамералар билан жиҳозланган.

Бунинг натижасида светофорлар иш фаолияти оптималлаштирилади, йўлларнинг ўтказувчанлик қобилияти оширилади. Транспорт воситаларининг чорраҳалар олдида тўхтаб туриши 20-25 фоизга, транспорт воситалари двигателларидан чиқаётган заҳарли газлар 5-10 фоизга, ёнилғи сарфи 5-15 фоизга камайиши ҳисобига шаҳардаги экологик ҳолат анча  яхшиланади.

Яна шуни ҳам таъкидлаш зарурки, ҳозирги кунда айрим ижтимоий тармоқларда транспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини яширадиган мосламаларни тарғиб қилишмоқда. Шу муносабат билан биз ҳайдовчиларимизга бундай мосламалардан фойдаланишга нисбатан кўриладиган чоралар тўғрисида эслатиб, айнан шу йўналишда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш тўғрисида маълумот беришни лозим топдик.

Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмининг диспозициясига киритилган ўзгартиришларга кўра, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлиши белгилаб қўйилди. Шундай ҳолатлар аниқланганида Кодекснинг 291-моддасига асосан транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига қўйилади. Ишни кўриб чиқиш жараёнида бундай  қурилмалар  мусодара  қилиниб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорида, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача  миқдорида  жарима  солинади.

Бу ўзгартириш махсус техник воситалардан фойдаланаётган кўплаб давлатларнинг тажрибасидан фойдаланган ҳолда киритилди. Уларнинг тажрибасини ўрганиш жараёнида айрим ҳайдовчилар қоидабузарлик учун жазодан қочиш мақсадида давлат рақам белгиларининг устига турли хил полиэтилен ашёларни ёпиштириши ёки ҳар-хил кимёвий воситаларни суртиб олиши, ҳар хил чипли қурилмаларни ўрнатишни кўрдик. Ана шундай ҳолат бизда ҳам содир бўлмаслиги учун кодексга шу ўзгартириш киритилди. 

Ҳаракат иштирокчилари унутмасликлари керакки, Қонунлар кимнидур жазолаш учун эмас, балки йўлларимизда хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинади. Унинг ижросини таъминлаш эса ҳар биримизга боғлиқ. 

Мансуржон Рихсиев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ 
матбуот хизмати катта инспектори, подполковник.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13307 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20670 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10328 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11153 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38231 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52215 Жамият
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:28 3 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 722 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 546 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар