Канада шарқидаги кучли ёғингарчилик кўплаб ноқулайликларга олиб келди

Жаҳон 15 Март 2017 1602

Канадада кучли қор ёғиши кутилмоқда. Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозларига кўра, мамлакатнинг шарқий вилоятлари Онтарио, Квебек ва Нью-Брансуикда бир суткада 50 сантиметргача қор ёғиши мумкин.

Айни вақтда ёмон об-ҳаво шароитидан Онтарио вилоятининг жанубий қисми, Торонто ва пойтахт Оттава шаҳарлари аҳолиси кўпроқ азият чекмоқда. Миллий метеорологик бюро бу ерларда яқин соатларда 30 сантиметргача қор ёғишини прогноз қилмоқда. Шунингдек, 21 градуслик совуқ ҳарорат қайд қилинган.  

Торонтодаги Пирсон аэропортида 500 дан кўпроқ рейс бекор қилинган. Оттава ва Канада шарқидаги бошқа шаҳарларда юзлаб рейслар номаълум муддатга қолдирилган ёки бекор қилинган.  

Мамлакатнинг автомобиль йўлларида ҳам кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда. Кингстон яқинида кўплаб машиналар иштирокида юз берган автоҳалокатга тушган юк машиналаридан биридан атроф-муҳитга заҳарли моддалар сизиб чиққан.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар