Қонунга итоаткор тадбиркор давлат ҳимоясида

Иқтисодиёт 15 Март 2017 5351

“Irrigatsiya-Ko’kalamzorlashtirish Qurilish” МЧЖ раҳбарининг АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Қатортол филиали раҳбарияти хатти-ҳаракатидан норози бўлиб қилган шикояти Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Қатортол филиали 2016 йил 25 мартдаги кредит шартномасига асосан “Irrigatsiya-Ko’kalamzorlashtirish Qurilish” МЧЖга 700 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиб берганлиги, кредит шартномасининг шартларига асосан кредитнинг асосий қарз суммаси фақатгина нақд пул орқали қопланиши кераклиги, акс ҳолда банк жарима сифатида 10 % миқдорида даромадни ундириб олиши белгиланганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан банк бошқарувчиси ҳамда кредит бўлими бошлиғига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан кўриб чиқилиб, уларнинг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан банкка киритилган тақдимномага асосан, банкнинг икки нафар мансабдор шахси интизомий жавобгарликка тортилиб, ноқонуний тартибда ундирилган 70 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағи тадбиркорлик субъектининг ҳисоб-рақамига қайтарилди.

Кўпроқ янгиликлар