Мадридча тотал устунлик. ЕЧЛ 1/8 финалининг сўнгги учрашуви анонси

Спорт 15 Март 2017 7740

Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган яна бир энг интригаси паст учрашувлардан бири Мадридда бўлиб ўтади. «Атлетико» Леверкузеннинг «Байер» жамоасини қабул қилди. Tribuna.Uz фаворит ва аутсайдер аниқ бўлиб улгурган қарама-қаршилик атрофидаги воқеаларга батафсил тўхталиб ўтади.

Атлетико – Байер (16 мартга ўтар кечаси, 00:45 Матч! Футбол 2)
Юқорида айтиб ўтганимиздек учрашув кўпчилик кутганидек ортиқча саволларсиз ўтиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг кўпчилиги қуръадан кейиноқ мадридликларнинг кейинги босқичга чиқишини башорат қилишганди. Диего Симеоне шогирдлари буни биринчи ўйиндаёқ исботлашди ва меҳмондан 4:2 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан қайтишди.

«Байер» эндиликда кейинги босқичга чиқиши учун, камида учта тўп киритиши ва ўз даврозасидан тўп ўтказиб юбормаслиги керак бўлади. Ўз уйида тўртта гол ўтказиб юборган жамоадан бундай натижани кутиш деярли фантастика билан тенг.

Ўйиндан олдин
Атлетико

Симеоне шогирдлари учрашувга меҳмонда «Гранада» устидан қозонилган ғалаба орқали етиб келишди. Жамоа Ла-лига турнир жадвалида 3-ўринда бораётган «Севилья»дан беш очко кам тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда. Сўнгги пайтларда «Атлетико» олдинги мавсум билан солиштирганда анча кўп голлар ўтказиб юбормоқда. Натижада жамоа ҳар доимгидек «Реал» ва «Барселона» билан чемпионлик учун кураша олмаяпти.

Байер
Учрашув олдидан леверкузенликлар бош мураббий Рожер Шмидтни истеъфога чиқарди. Шундан сўнг клуб Германия бундеслигасида иккита ишончли ғалабани (3:1 — «Аугсбург» устидан, 3:0 – «Айнтрахт» устидан) қўлга киритди. Аммо жамоа ҳамон чемпионатнинг ўртамиёна клубларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирда 31 очко тўплаган «аспиринчилар» 10-ўринни эгаллаб туришибди. Жамоа катта эҳтимол билан келгуси мавсумда ҳеч қандай еврокубокларда иштирок этмайди.  «Атлетико»га қарши учрашувгача жамоа ЕЧЛда 8 учрашувда ютқазмаганди.

Йўқотишлар
Леверкузенликлар таркибида марказий ҳимоячи Эмер Топрак майдонга туша олмайди. Шунингдек Ларс Бендер, Жонатан Та ва Штефан Кисслингнинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида турибди.  Мезбонлар таркибида ҳамон Хуанфран майдонга туша олмаяпти.
 
Тахминий таркиблар:
«Атлетико»:
13. Облак, 3. Фелипе Луис, 15. Савич, 24. Хименес, 16. Врсалько, 12. Фернандес, 6. Коке, 14. Габи, 8. Сауль, 21. Гамейро, 7. Гризманн.
«Байер»: 1. Лено, 39. Хенрихс, 13. Хильберт, 6. Драгович, 18. Венделл, 20. Арангис, 44. Кампль, 17. Похьянпало, 31. Фолланд, 9. Бэйли, 7. Хавьер Эрнандес

Учрашувдан олдинги фикрлар
Тайфун Кўркут,  «Байер» бош мураббийи:

«Ҳозир ихтиёримда бор футболчилар «Атлетико»га бошоғриқ бўла оладиган даражада кучга эга. Бизга асосий эътиборни ҳимояга қаратишимиз керак бўлади. Аммо жамоа ўйинида катта ўзгаришлар бўлмайди. Чунки бунинг учун вақт ҳам йўқ. «Байер» «Атлетико»га қарши мағлуб жамоа сифатида чиқмайди. Биз охирги дақиқаларгача кураш олиб борамиз».

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар