АҚШ президенти Дональд Трампнинг катта маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнернинг компанияси Нью-Йоркдаги осмонўпар бинони 7 млрд долларга сотмоқчи. 

ОАВда маълум қилинишича, айни вақтда компания Хитойнинг Anbang Insurance Group суғурта компанияси билан ушбу масала бўйича музокаралар ўтказмоқда. Бино шаҳарнинг Бешинчи авенюсида жойлашган. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда. 

Аввалроқ Кушнернинг отаси ушбу бинони 7 млрд долларга баҳолаган. 60 йил аввал қурилган бинони сотишдан аввал уни таъмирлаш ва янгилаш керак бўлади. Агар бино сотилса, Манхэттендаги энг қимматбаҳо бинога айланади.