ОАВ: Хитой америкаликларнинг THAAD тизимини зарарсизлантира олади

Жаҳон 15 Март 2017 8666

Хитой халқ миллий армиясининг истеъфодаги генерали Ванг Хонгуанг  South China Morning Post нашрига маълум қилишича, Хитой Жанубий Корея ҳудудида THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштиришига қаршилик қила олмаган бўлсада, бу тизимни зарарсизлантириш салоҳиятига эга ҳисобланади.

Генерал Жанубий Корея президентининг ҳокимиятдан четлатилиши бу тизимнинг жойлаштирилиши тўхтатилиши учун сабаб бўлишига умид қилиши шарт эмаслигини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, америкаликларнинг Шимолий Кореяга қарши шундай тизими ҳудудга олиб келинишидан олдинроқ Хитой томони тегишли чораларни кўриб қўйган. У Хитой бу тизимга қарши ўз тизимини тайёрлаб қўйганини билдириб ўтган.

Ҳарбий экспертларнинг сўзларига кўра, бундай тизимни ўрнатиш учун энг мос жой Шандун ярим ороли ҳисобланади.

Хитойликлар Америка Жанубий Кореяда РҚМ тизими ўрнатиш билан чекланмасдан Япония, Сингапур, Филиппин ва Тайван бўйлаб шундай тизимлар тармоғи ўрнатиши мумкинлигини айтишмоқда.

Кўпроқ янгиликлар