Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Сурия бўйича музокараларнинг иккинчи кунига старт берилди.

Rixos меҳмонхонасига Россия ва Эрон делегациялари ташриф буюришиб, маслаҳатлашувларни бошлашган.

Тушликкача икки томонлама турли учрашувлар ўтказилади, тушдан кейин кафолат давлатларнинг уч томонлама учрашувлари бошланади.

Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича бу учрашувда Сурия қуролли мухолифати вакиллари иштирок этмаяпти.

Бундан олдинроқ Сурия мухолифати кечикиб бўлсада Остонага келса, 14-15 март кунларига белгиланган музокараларнинг учинчи раунди узайтирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.