Остонада Сурия бўйича музокараларнинг учинчи раунди 16 март куни ҳам давом этади. Қозоғистон ТИВнинг Осиё ва Африка бўйича департаменти директори Айдарбек Туматовнинг маълум қилишича, бунга музокараларга Сурия мухолифати вакиллари ҳам етиб келиши кутилаётгани сабаб бўлди.

Туматов РИА Новости агентлигига берган хабарида Суриядан 7 кишидан иборат делегация ташриф буюриши ҳақида айтган. Улар Шимолий ва Жанубий фронтлар вакиллари ҳисобланишади.

Бундан олдинроқ Сурия делегацияси вакили Башар Жафарий террорчиларнинг ва мухолиф кучларнинг позицияларини белгилаш музокараларнинг асосий мавзуси бўлиши кераклиги ҳақида гапирганди.