Россиянинг "Автостат" таҳлилий агентлиги Ford Focus машинасини Россияда энг кўп сотилган оммавий хорижий машина деб атади. 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россияда бундай машинадан 694 мингтага яқин бор.

2016 йил якунларига кўра, "Фокус" 1-ўриндан Toyota Corolla’ни сиқиб чиқарган. 2-ўринни олган бу машинадан 691 мингта сотилган. 3-ўринни Renault Logan эгаллаган. Етакчи ўнталикнинг қолган ўринларни мос равишда Hyundai Solaris, Kia Rio, Chevrolet Niva, Daewoo Nexia, Toyota Camry, Volkswagen Passat ва Volkswagen Polo моделлари эгаллаган.

Қуйида ушбу рўйхат келтирилган.

Модель   Миқдори, мингта.

Ford Focus     694
Toyota Corolla   691
Renault Logan   608,5
Hyundai Solaris   597,8
Kia Rio     555,3
Chevrolet Niva   549,5
Daewoo Nexia   420,4
Toyota Camry   369,2
Volkswagen Passat   367,1
Volkswagen Polo   357,9

Аввалроқ агентлик Россиядаги хорижий машиналарнинг ўртача "ёшини" ҳисоблаб чиққанди ва у 10,4 йилни ташкил қилган. АҚШ маркалари машиналарида бу кўрсаткич  9,1 йилни ташкил қилган. Бундан ташқари, 2017 йил бошида Россияда минилган машиналар савдоси натижаларига якун ясалди. Унга кўра, Россияда 5,19 млн та минилган машина сотилган.