Сноуден Samsung телевизорларини бузиб кириш усулини айтди

Технология 15 Март 2017 13370

АҚШнинг Миллий хавфсизлиги агентлиги собиқ ходими Эдвард Сноуден The Intercept’га берган интервьюсида МРБ телевизорларни бузиб кириб, уларни жосуслик қурилмаларига айлантириши ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.

АҚШ жосуслик бошқармаси Samsung телевизорларини яширинча эшитиш учун микрофонлар сифатида ишлатаётгани ҳақида маълумот WikiLeaks сайти томонидан тақдим этилди. Сноуденнинг хабар беришича, МРБга бузиб кириш учун кишининг уйига кириши шарт эмас, телевизорни оддий USB-флешкаси ёрдамида ҳам бузиб кириш мумкин.

«МРБ сизнинг қурилмаларингизни аэропортларда, уларни Amazone ёки бошқа бир ердан харид қилаётганингизда кузатиб боради», - дея маълум қилди МХА собиқ агенти. «Улар қутини олиб, елимни юмшатиш учун фенни олишади, сўнгра уни очишади ва ичкарига флешкани жойлаштиришади. Қутини ёпиб қўйишади ва сизнинг уйингизга жўнатишади. Натижада сиз бузиб кирилган роутер, компьютер ёки телевизорни оласиз».
Аввалроқ Samsung компанияси Марказий разведка бошқармаси ўз «ақлли» телевизорларидан жосуслик мақсадларида фойдалангани ҳақида тарқатилган маълумотни текшириши ҳақида хабар бергандик.

Кўпроқ янгиликлар