Нуфузли шотланд гольф-клуби Мьюирфилд аъзолари клуб ташкил топган 1744 йилдан бери амал қилиб келган, аёлларнинг клубга аъзо бўлишларига тақиқловни бекор қилишга қарор қилишди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, бу масала бўйича овоз бериш 498 нафар розилар ва 123 нафар қарши чиққанлар нисбатида якунланган. Эндиликда клуб дунёнинг энг йирик гольф-чемпионатларидан бири British Open’ни қабул қила олади.

Клубнинг 273 йил давом этган тақиқловни бекор қилиш қарорини Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стержен ҳам қутлади.

"Аёлларнинг аъзоликка қабул қилиниши тўғри ва буюк қарордир", деб ёзди Стержен твиттерда.