Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги 17-18 март кунлари давомида Тошкент шаҳрида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказади.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, ярмарка Ёшлар ижод саройида ташкил этилади.

Ярмаркада 700га яқин компания ва ташкилотлар 13,5 мингдан ортиқ иш ўринлари билан иштирок этади. Унда иш берувчилар ва талабгорлар ўртасида меҳнат шартномалари тузилиши мумкин.

Ярмаркада тижорат банклари тадбиркорлик бошлашни истовчилар учун кредитлар таклиф этади.

Вазирлик маълумотига кўра, бундай ярмаркалар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.