Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси авиагуруҳи Тожикистондаги Ҳарбмайдон тоғли полигонида бомба ташлаш ва бошқарилмайдиган авиация ракеталарини отиш машғулотларини ўтказди. Машғулотларда Ми-8 ва Ми-24 вертолётлари экипажлари иштирок этди, деб хабар бермоқда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.

Учувчиларнинг вазифасига ердаги нишонларга ракеталар отиш ва белгиланган квадратларга бомба ташлаш кирган. Машғулотлар сценарийсига кўра, якуний мақсад ноқонуний қуролланган гуруҳларга тегишли автомобиль техникаси колоннаси, машғулот лагери ва қурол-аслаҳа омборини нишонга уриш бўлган.

"Топшириқлар Ми-8 ва Ми-24 вертолётларида бажарилди. Ҳаммаси бўлиб 10 тадан кўпроқ авиация бомбаси ташланган ва 50 тага яқин ракета отилган. Экипажлар, шунингдек, нишонларга энг паст баландликларда яқинлашишни машқ қилишди", деб маълум қилинди хабарда.