16 март куни Тошкентга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси раҳбари Михаэл Георг Линк бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказида учрашув ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда.