YouTube сайтидаги 1320video саҳифасида Nissan Patrol йўлтанламасининг 805 метрлик дрег масофасида ҳаракатланганига доир видео жойланди. Автомобиль ушбу қисқа масофада соатига 333,82 км тезликка чиқишга эришди. Бу мазкур йўналишда жаҳон рекорди ҳисобланади. 

Йўлтанламас бир қаторга жойлаштирилган 6 цилиндрли турбомотор билан жиҳозланган бўлиб, 2 мингдан ортиқ от кучи билан таъминлай олади. Машинага бирмунча ўзгартишлар киритилган. Унинг салонида обшивкаси йўқ, олдига карбонли бампер ўрнатилган. Quto нашрининг ёзишича, ҳаво оқими автомобилнинг олд йўловчи эшигини узиб юборган.