Associated Press нашрининг собиқ журналисти Рональд Кесслер Россия президенти Владимир Путин ҳақидаги фильмга ва АҚШ махсус хизматларининг телефонларни тинглаш тизимига изоҳ берди. 

Кесслернинг айтишича, Дональд Трамп одамлари Россия элчиси Сергей Кисляк билан собиқ президент Барак Обама вакиллари каби учрашганлар. 

"Мутлақ аниқки, махсус хизматлар Россия элчиси ва Трамп вакиллари суҳбатларини тинглашган. Китобимда тинглаш тизими ҳақида батафсил ёзганман. Мен ҳаттоки бу жараён юз берадиган офисларда бўлганман, ваҳоланки аввал журналистлардан ҳеч бири бунга эриша олмаган", деб сўзламоқда журналист.

Журналистнинг айтишича, эндиликда Федерал қидирувлар бюроси тинглаш учун телефон танаффусларини қўлламайди. Ҳозирда агентлар тинглашни бепул уяли операторлар ва телеоператорлар, мисол учун Verizon орқали олиб борадилар. Агент операторга улангач, у керакли рақамни теради ва шундан кейин бу рақамдан барча маълумот ФҚБнинг маҳаллий бўлимига келиб тушади.

"Улар шубҳасиз Дональд Трамп офисини, Россия элчисидан қўнғироқларни ва Трамп жамоасининг у билан бошқа алоқаларини тинглаганлар. Мисол учун, Флинн билан. Бу эса АҚШ қонунчилигига кўра қонунга зиддир. ФҚБ Россия томондан тинглаш олиб борилганининг исботини келтирмаяпти, чунки улар қандай усул ва манбаларни қўллашларини кўрсатишни истамаяптилар, бу эса келажакда бу усуллардан фойдаланиш имкониятини йўққа чиқарган бўларди", деб айтмоқда журналист.  

Кесслернинг фикрича, Россия нимаики қилган бўлсин, бу АҚШдаги президентлик сайловлари боришига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Журналистнинг айтишича, овозларни ҳисоблаш машиналари билан ҳам ҳеч қандай фирибгар ҳаракатлар амалга оширилмаган.