НАТОнинг дрони Афғонистон шарқидаги Нангархор вилоятида ИШИД жангарилари объектларига зарбалар берди. Бунинг оқибатида 17 жангари йўқ қилинди, деб маълум қилди вилоят маъмурияти матбуот котиби Атауллоҳ Ҳўгёний "Анадолу" ахборот агентлигига. 

Унинг айтишича, авиазарбалар террорчиларнинг Ачин уездидаги объектларига берилган.

Барча йўқ қилинган жангарилар хорижий жангарилар бўлган. Ҳужум вақтида маҳаллий аҳоли жабр кўрмаган.