АҚШ адлия вазирлиги Ҳавайи штати федерал судининг Трамп миграция фармони ижросини тўхтатишга доир қароридан «умуман норози» экани ҳақида баёнот берди.  Адлия вазирлиги фармонни «судларда ҳимоя қилади». Бу ҳақда The Guardian нашри хабар қилмоқда.

Баёнотда айтилишича, суд қарори «тўлиқ мазмунга эга эмас».

«Президентнинг ҳукумат кўрсатмалари унинг мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонуний ваколатлари доирасига киради. Вазирлик бу фармонни судларда ҳимоя қилишни давом эттиради», — дейилади баёнотда. 

Аввалроқ, Трамп суд қарорини «ваколатларидан ташқари чиқарилган», - деб баҳолаган эди.