АҚШ иттифоқчиларга қуролларни сотишни режалаштирмоқда, иттифоқчиларга бепул ёрдам кўрсатиш тўхтатилади. Бу ҳақда 2018 йил учун тайёрланаётган бюджетда белгиланган.

Вашингтон солиқ тўловчиларнинг харажатларини камайтириш мақсадида бир қанча грантлар ва заёмлар тақдим этишни тўхтатади. Давлат департаменти ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) харажатлари учдан бирига, яъни 25,6 миллиард долларгача қисқартирилади. Қайд этилишича, бу бошқа давлатларга кўрсатиладиган ёрдамларни камайтириш ҳисобига бўлади.

Бюджетнинг якуний лойиҳаси май ойида тайёр бўлади. Бу лойиҳа қонунга айланиши учун Конгресснинг икки палатаси томонидан маъқулланиши ва президент томонидан имзоланиши керак бўлади.