Американинг «Сан-Антонио Спёрс» баскетбол клуби ўйинчиси Ману Жинобили «Портленд Трэйл Блэйзерс»га қарши кечган учрашув якунида иккита хатога йўл қўйди. Бу ҳақда UPROXX хабар бермоқда.

«Спёрс» беллашув якунланишига икки ярим сония қолганида 105:108 ҳисобида ортда бораётганди. Жамоа иккита жаримани амалга ошириш имкониятини қўлга киритди, улар аниқ бажарилганда бир очкодан бериларди. Бироқ Жинобили биринчи имкониятдан унумли фойдалана олмади.

Иккинчи уринишда эса Жинобили жамоаси тўпни эгаллаб, уч очколик ҳаракатни амалга ошириши учун атайин адашишга ҳаракат қилди. Бироқ ҳаммаси яна кутилмаган натижани олиб келди.

Якунда «Спёрс» 106:110 ҳисобида мағлуб бўлди, Жинобилининг хатти-ҳаракати эса жамоасидаги шериклари ҳафсаласини пир қилди.