Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида "Атлетико" ўз майдонида "Байер"ни қабул қилди. "Висенте Кальдерон" стадионида ўтган учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.   

Биринчи учрашувда Мадрид клуби 2:4 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу ютуқ эвазига "Атлетико" мусобақанинг чорак финалига йўл олди, леверкузенликлар эса мусобақадаги иштирокларини якунладилар. 

Диего Симеоне шогирдларининг кейинги босқичдаги рақиблари қуръа ташлаш орқали аниқланади. Эътиборлиси, "Атлетико" мусобақанинг чорак финалига кетма-кет тўртинчи йил чиқа олмоқда.

Чемпионлар Лигаси, 1/8 финал, 2-учрашув

Атлетико (Мадрид) – Байер (Леверкузен) – 0:0