УЕФА Чемпионлар лигаси 2016/17 йилги мавсуми чорак финалининг барча иштирокчилари номи маълум бўлди. Шундай қилиб, юксак мукофот учун «Бавария» (Германия), «Барселона» (Испания), «Боруссия» Д (Германия), «Лестер Сити» (Англия), «Реал» (Испания), «Ювентус» (Италия), «Атлетико» (Испания) ва «Монако» (Франция) курашни давом эттиради.

Чорак финал жуфтликларини аниқлаб берувчи қуръа ташлаш маросими 17 март куни Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. 

Чорак финал қуръа ташлашида жамоалар битта саватчага жойлаштирилади, шу боис, бир федерациянинг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келиш эҳтимоли йўқ эмас.