Туркиялик дизайнер ва фотосуратчи Ойдин Буюктош сюрреализм санъатидан моҳирлик билан фойдаланади. Унинг сўнгги лойиҳаси ҳам ажойиб санъат намунаси бўлиб, учувчисиз аппаратларда олинган. Дронда олинган суратларда дунё юқоридан мутлақо ўзгача қиёфада эканини кўриш мумкин. 

Мазкур лойиҳа Flatland деб аталади. Бу ном инглиз ёзувчиси Эдвин Эбботтнинг китобидан олинган. Асарда геометрик шакллар жойлашган 2 ўлчамли дунё тасвирланган. 

Flatland муаллифнинг АҚШга қилган саёҳати чоғида тайёрланган. Унинг Истанбул манзаралари тасвирланган суратлари ҳам Шарқ ва Ғарб ўртасидаги фарқни томоша қилишга ёрдам беради. 

Ёдингизда тутинг, сиз қуламаяпсиз - бу шунчаки сурат.