Франциянинг Грас шаҳридаги мактабда отишма рўй берди, деб хабар қилмоқда BFM TV.

Камида бир неча киши жароҳат олган. Таъкидланишича, отишма ўқувчилардан бири томонидан амалга оширилган. У иккита тўппонча ва ов милтиғи билан қуролланган бўлган.

Франция ҳукумати террорчилик хавфи ҳақида эълон қилди, деб маълум қилмоқда The Local. Бу ҳақдаги ахборот аҳоли мобил қурилмаларига юборилган. Хабарларга кўра, Грасдаги барча мактаблар ёпиб қўйилган.

Шу билан бирга, ҳукуматнинг аниқлик киритишича, террорчилик хавфи эълон қилинганига қарамай, мактабдаги отишма теракт эмас.

Маълумотларга кўра, бир ўқувчи қўлга олинган, яна бир киши воқеа жойидан яширинган.