15 март куни эрталаб Дортмунднинг «Боруссия» клуби твиттери хакерлар томонидан бузилди. 

Bild нашри берган хабарга кўра, бу Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған тарафдорлари бўлган хакерлар томонидан амалга оширилган. 

Хакерлар саҳифада қолдирган постида Эрдўган сурати билан биргаликда, Германия ва Нидерландияни нацизмда айблашган. Бироз вақт ўтгач, пост саҳифадан ўчирилган.

Клуб матбуот-хизмати ушбу воқеа юзасидан узр сўраб, аккаунтнинг бузилгани ҳақида хабар берган фойдаланувчиларга миннатдорчилик билдирган.