«Манчестер Сити» икки учрашув натижасига кўра «Монако»га имкониятни бой бериб (биринчи ўйинда 5:3, иккинчисида - 1:3), Чемпионлар лигасидаги иштирокини якунлади.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола ўзининг мураббийлик фаолиятида илк бора ЕЧЛ чорак финалига чиқа олмади.

Гвардиола ЕЧЛда икки бора «Барселона» билан ғалаба қозонган, бошқа ҳолатларда эса ярим финалга қадар етиб борган. У «Барселона»дан ташқари «Бавария»га ҳам мураббийлик қилган.