Хитойнинг Чунцин шаҳрида яшовчи аёл чорраҳалардан бирида 16 минг юандан (2,4 минг доллар) кўпроқ пулни сочиб юборди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео билан The South China Morning Post нашри бўлишди.

Воқеа жойига деярли бир зумда полиция етиб келиб, барча пулларни йиғиштириб олган ва аёлни топиб, унга пулларни қайтарган. Аёл унинг бундай "сахийлик" қилишга ёмон кайфияти ундаганини айтган. 

Weibo ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири бу ҳолатга "Бу роликдан кейин кайфиятим тушиб кетди, чунки менда  16 минг юан ҳам йўқ-да", деб кинояли изоҳ берган.