АҚШнинг Калифорния штати шимолида жойлашган Сюзанвилль шаҳри ахлоқ тузатиш марказида сақланаётганлар қўзғолон уюштиришди. Бунинг оқибатида қамоқхонанинг 6 нафар хизматчиси яраланди, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги. 

Штат ахлоқ тузатиш бошқармаси баёнотида айтилишича, маҳбуслардан бири қамоқхона ошхонасида қўриқчига ҳужум қилган. Шундан сўнг, 30га яқин маҳбуслар бошқа офицерларга ташланишган. 

Қамоқхона ходимлари куч ишлатишга мажбур бўлган. Улар кўзни ачитувчи газ ва ўлдирмайдиган қуролдан фойдаланган ҳолда тўполонни бир неча дақиқада тинчитган.