Бугун Европа Лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувларига бўлиб ўтади. Tribuna.Uz учрашувлар анонси билан таништириб ўтади.

Европа Лигаси, 1/8 финал

Краснодар (Россия) - Сельта (Испания) (16март, 23:00, Матч ТВ)
Вигода кечган биринчи учрашувда «Сельта» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. «Краснодар» кейинги босқичга чиқиши учун 1:0 ҳисобдаги минимал ғалаба ҳам қониқтириши мумкин. Бу икки жамоа ҳам шу кунгача халқаро майдонларда ўзаро тўқнашмаганди.

Генк (Бельгия) - Гент (Бельгия) (16 март, 23:00, Матч! Футбол 3)
Ўзига хос Бельгия дербисининг биринчи учрашувида «Генк» меҳмонда тўп суришига қарамай ишончли ғалабани қўлга киритди — 2:5.

Ном жиҳатдан бир-бирига ўхшаб кетадиган жамоалар еврокубокларда илк марта тўқнаш келаётган бўлсада, Бельгия Юпилер лигаси улар шу кунгача 32 марта куч синашган. 12 учрашувда «Гент», 15 учрашувда эса «Генк»нинг қўли баланд келган. Бешта учрашувда дуранг қайд қилинган. 

Бешиктош (Туркия) – Олимпиакос (Греция) (16 март, 23:00, Матч! Арена)
Пирейда ўтган биринчи учрашувда томонлар ғолиб номи аниқлай олмади. 1:1 ҳисобида якунланган учрашув икки жамоанинг ҳам имкониятларини сақлаб қолишига сабаб бўлди.

Бу иккала жамоа ҳам Европа лигаси учрашувига қадар расмий учрашувларда ўзаро дуч келишмаган. Аммо сўнгги икки мавсум аввалидаги ёзги турнеларда ўтказилган ўртоқлик ўйинларида биттадан учрашув ўтказган. Иккала жамоа ҳисоби ҳам биттадан ғалаба мавжуд.

Рома (Италия) – Лион (Франция)(17 мартга ўтар кечаси, 01:05, Матч! Футбол 2)
Европа Лигаси 1/8 финал босқичининг энг марказий учрашуви сифатида қаралаётган икки жамоа ўртасидаги дастлабки учрашувда француз клуби ажойиб камбэкни амалга ошириб 1:2 ҳисобида ютқаза туриб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб кетганди.

Икки жамоа шу кунгача ЕЧЛ доирасида бир марта плей-офф босқичида тўқнаш келган бўлиб, Римда ҳисоб очилмаган бўлса, Лионда «Рома» 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритганди. Ўтган ҳафтадаги учрашувга қадар «Лион» «Рома» дарвозасига гол киритишнинг ҳам уддасидан чиқа олмаётганди.

Боруссия (Мёнгхенгладбах, Германия) – Шальке 04 (Германия) (17 мартга ўтар кечаси, 01:05, Матч! Футбол 3)
Германия дербисининг биринчи учрашуви Гельзенкирхенда бўлиб ўтган ва унда мезбонлар «Шальке» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Бу икки жамоа ҳам бундеслига ва Германия кубоги доирасида жуда кўп марта тўқнаш келган бўлишига қарамай, бу еврокубоклардаги дастлабки тўқнашув бўлганди. Бундеслига доирасидаги сўнгги учрашув икки  ҳафта муқаддам бўлиб ўтди ва унда мезбон «Боруссия» рақибини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Биринчи даврада кечган биринчи давра учрашувида эса «Шальке» рақиби дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритганди.

МЮ (Англия) – Ростов (Россия) (17 мартга ўтар кечаси, 01:05, Матч ТВ)
Ростовда ўта ёмон ҳолатдаги стадионда кечган учрашувда ғолиб номи аниқланмади — 1:1. Барча масалага «Олд Траффорд»даги ўйин ойдинлик киритиб беради.

Ростовдаги ўйин иккала жамоанинг тарихдаги дастлабки учрашуви бўлди. Шу кунгача улар бирор марта ҳам рўбарў келишмаганди. 

Аякс (Нидерландия) – Копенҳаген (Дания) (17 мартга ўтар кечаси, 01:05, Матч! Футбол 1)
Бир ҳафта олдинги учрашувда иккала жамоанинг ўзаро ўйинларида илк марта мезбон жамоа ғлаба қозонганди. Уларнинг бундан олдинги ўзаро тўрттала ўйинида ҳам мезбонлар ғалаба қозона олишмаганди. 2001 йилда ўша пайти УЕФА кубоги номи остида турнирда, Данияда дуранг қайд этилган бўлса, Нидерландияда «Копенҳаген»нинг қўли баланд келган. 10 йил муқаддам эса икки жамоа ЕЧЛ саралаш плей-оффида дуч келган. Унда Данияда «Аякс» (1:2), Нидерландияда «Копенҳаген» зафар қучган (0:2). Ўз уйида урилган битта ортиқча гол данияликларни гуруҳ босқичига олиб чиққанди.

Бу сафар эса «Копенҳаген» Корнелиуснинг саъий-ҳаракатлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, ҳали «Аякс» ҳеч қачон Дания жамоаси тўсиғидан ўта олмаган.

Андерлехт (Бельгия) – АПОЭЛ (Кипр) (17 мартга ўтар кечаси, 01:05, Матч! Арена)
Бу иккала жамоанинг тарихдаги дастлабки учрашуви  айнан ўтган ҳафта Кипрда бўлиб ўтди. Унда «Андерлехт» ўзи учун жуда яхши имконият ҳосил қилиб, 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Маълумот учун, жамоалар ўтган босқичда фаворитларни мусобақадан чиқариб юборишган. «АПОЭЛ» «Атлетик»дан устун келган бўлса, «Андерлехт» меҳмонда киритган голи эвазига «Зенит»ни мусобақадан чиқариб юборди.