«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Суриядаги урушда қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдард эканини билдирди. Шунингдек, у бу ердаги одамларни бирдамликка чорлади.

«Бир кунлик уруш – бу жуда кўп, суриялик болалар эса олти йилдирки бу каби зўравонлик, урушнинг қақшатқич зарбаларига дуч келишмоқда. Ҳам ота, ЮНИСЕФ элчиси сифатида бу менинг қалбимни тирнаб келади. ЮНИСЕФнинг урушни тўхтатиш бўйича акциясида ўз овозингизни беринг», — деб ёзган Месси Facebook‘даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, декабрда «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду суриялик болаларга видеомурожаат йўллаганди.