«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду халқаро болалар ташкилоти ЮНИСЕФ томонидан жорий этилган «Суриядаги болаларни асранг» акциясида иштирок этди.

«Бугун Суриядаги болалар ҳақида ўйладим. Мисол учун бу расмдаги Умар каби болалар ҳақида. У катта бўлса сартарош бўлишни орзу қилади. Суриядаги болаларни қутқариб қолайлик», – деб ёзган Роналду «Инстаграм»даги саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Лионель Месси шундай чорлов билан чиққан ва у урушни тўхтатиш учун бирдамликка чорлаганди.