Тошкент шаҳридаги матбуот марказида  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон билан таъминлаш тиббиёт тизимида ўтказилаётган ислоҳотларнинг бош мақсадларидан биридир" номли матбуот анжумани ўтказилди. 

Мазкур тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди ходимлари, тегишли бошқарма раҳбарлари, "Дори-дармон" акциядорлик компанияси, "Ўзфармсаноат" давлат акциядорлик концерни ва Тошкент давлат фармацевтика институти вакиллари билан бирга оммавий ахборот воситалари ҳам қатнашишди ва ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар билан мурожаат қилишди. 

Фото: Kun.uz

Хусусан, республика дорихоналаридаги нархларнинг бир хил эмаслиги тўғрисида савол берилди. Мутасадди ходимларнинг жавобларига кўра, "Дори-дармон" ижтимоий дорихоналарда нархлар асоссиз кўтарилмайди. Шу ўринда республикага олиб кириладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг 50 фоизи айнан шу ижтимоий ташкилот томонидан олиб кирилиши айтилди. Бу,   табиийки, уларнинг улгуржи нархда харид қилинишидан далолат беради. 

Хусусий корхоналар эса чакана нархда келтириши натижасида, бундай дорихоналардаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари баҳоси қимматроқ бўлиши таъкидланди. 

Шу ўринда аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлаш йўлида давлатнинг ўзи 3,5 миллиард зарар кўргани қайд этилди.

Фото: Kun.uz